COVID -19 дан ҳимоя қилиш учун тақиладиган ниқоб хавфлими?

Ниқоб билан анчадан бери таниш бўлган (ҳижоб назарда тутилмоқда) Осиё одамларидан фарқли ўлароқ, ғарбликлар учун ҳам ниқоб одатий либос акцессуарига айланишига оз вақт қолди.

COVID -19 дан ҳимоя қилиш учун тақиладиган ниқобнинг шубҳали хавфи ҳақида сохта, шу билан бирга ташвишлантирадиган маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда, деб ёзмоқда француз газетаси Le Figaro манбаси асосида Yuz.uz.

Ахлоқий ва фалсафий нуқтаи назардан, вазият анча мураккаб ва бир қатор саволларни туғдиради. Ниқоб тақишга мажбурлаш эркинликни бузадими? Эркинлик таърифи кенг миқёсли фалсафий мунозаралар мавзуси, биз бу мақолада эркинлик даъво қилмоқчи эмасмиз, дейди мақола муаллифи.

Францияда 20-июлдан бошлаб ёпиқ биноларда ниқобда бўлиш мажбурий этиб белгиланган.  Янги қоидага амал қилмаслик 135 евро жаримага олиб келиши мумкин.

Ниқоб кислороднинг қабул қилиниши ва одамнинг нафас олиш имкониятини чеклаши ҳақидаги фикр интернетда кенг тарқалмоқда. Бу хавфли ва мутлақо нотўғри фикр, деб ҳисоблайди муаллиф.

“Ниқоб ёпиқ тизим эмас, у кислород ўтишига тўлиқ имкон беради”, дейди Брюссел университети эпидемиологи профессори Копьетер. Бундан ташқари, «нафас чиқариш орқали барча ҳаво ниқобдан ўтиб кетади, шу сабаб сиз ўзингиз чиқарадиган карбонод ангидридни қайта ютмайсиз”, дея қўшимча қилади Торонто давлат касалхонасида ўпка касалликлари дастури директори Шейн Шапера. “Ниқоб қандай матодан тикилган бўлишига қарамай, у ҳавони ўтказади. Ҳаво ниқобнинг ён деворларидан ўтади ва агар сиз ҳаво ўтказмайдиган пластик ниқоб тақиш ҳақида бемаъни фикрга эга бўлмасангиз, унинг толали тузилиши ҳаво осонликча ўтишига имкон беради».

Тадқиқотчилар ниқобни узоқ вақт кийишга одатланган тиббий мутахассислар (масалан, операция хонасида) ва жисмоний машқлар билан шуғулланадиган одамларнинг қондаги кислород миқдорини ўлчашди. Ҳеч қандай тафовут сезилмади.

Агар ниқоб таққан одам томонидан чиқарилган кичик миқдордаги CО2 (карбонот ангидрид) ниқобга тушиб қолса ҳам, чиқарилган ҳаво 4 фоиз CО2 ни ўз ичига олади, шунинг учун заҳарланиш хавфи жуда паст (акс ҳолда фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган оғиздан-оғизга нафас бериш усули кўп одамларни ўлдириши мумкин). Соғлом тана қондаги CО2 концентрациясининг озгина кўпайиши, хусусан, нафасни  тезлаштириш  йўли билан қандай курашишни яхши билади.

Ниқоб кислородни блоклайди, аммо вируснинг ўтишига имкон беради,  уни фильтрлай олмайди, деб ўйлашнинг ўзи қизиқ: Covid-19 нинг диаметри 0,12 микрометр ёки 0.00012 миллиметр; кислород молекуланинг диаметри 0,222 нанометр ёки … 0.000292 микрометрга тенг. Нафас олиш мумкин бўлган мато билан фильтрлаш учун улар жуда кичиклик қилади. Аслида нотўқима фильтрлаш қатлами жарроҳлик ниқоблари ичида яширинган бўлади, бу электростатик мато чанг зарраларини ўзида ушлагани каби вирусли зарраларни «ўзига тортади» ва блоклайди.

Ниқоблар, шунингдек вирусли зарраларни ўз ичига олган ва ҳажмига қараб кўпроқ ёки камроқ масофани босиб ўтишга қодир бўлган, касал одамлар томонидан чиқариладиган (1 дан 100 микронгача) тупук томчиларини блокировка қилади.

Баъзи одамлар учун ниқоб кийиш ноқулай, тушкун ва ташвишли, бошқалари учун бу қулай ва таскин берувчи нарса. Сиз ниқоб тақсангиз ҳам ёки бошқаларни қандай таққанини кузатсангиз ҳам барибир у сизда ҳотиржамлик уйғотади.

“Ниқоб билан анчадан бери таниш бўлган (ҳижоб назарда тутилмоқда) Осиё одамларидан фарқли ўлароқ, ғарбликлар бунга одатланмаган. Умид қиламанки, бу вақт масаласидир ва ниқоб одатий ҳолга айланишига оз вақт қолди”, — дейди мақола муаллифи.

Бироқ, маълум аудитория учун ниқоб қийинчилик туғдириши мумкин. Гап имо-ишора орқали муомалада бўладиган эшитиши заиф инсонлар ҳақида бормоқда. Баъзи руҳий касалликлар, шунингдек, ҳиссиётларини аниқлаш қийинчиликларига (аутизм спектрининг бузилиши, шизофрения) учраганларга ҳам ниқоб муаммо туғдиради. Бунга ниқобнинг юзга, эластик тасмалари қулоқлар атрофига тегишига тоқат қилмайдиганлар ҳам киради.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: