Коронавирусга тахмин бўлганда дастлабки кундан вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тўғрими?

Коронавирусга чалинганда дастлабки кундан антибиотиклар ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тўғрими?

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини уй шароитида даволаш бўйича ҳар- хил протоколлар фаол тарқатилмоқда. Уларда касалликнинг дастлабки кундан антибиотиклар ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тавсия этилмоқда.

Мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши махсус штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

— Ижтимоий тармоқлардаги ва бошқа манбаладаги тавсияларга асосланиб, уй шароитида антибиотик ва вирусга қарши дориларни қабул қилишдан йироқ бўлиш лозим.

Афсуски, ҳозирда коронавирус инфекциясининг специфик давоси, яъни ковидга таъсири исботланган бирорта дори воситаси йўқ.

Шунинг учун касалликнинг дастлабки кунидан антибиотик ва вирусга қарши воситаларни истеъмол қилишга эҳтиёж йўқ. Уларнинг фойдаси бўлмайди, аксинча организмга турли зарарлари бўлади.

Касалликнинг симптомсиз ёки енгил турлари дори воситаларисиз ҳам тузалиши мумкин.

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: