Умри давомида эмланмаганлар вакцина олса бўладими?

Савол: Набирам ҳозир 29 ёш. Кичиклигида кўп касал бўлгани, уколлар таъсиридан шайтонлаб қолгани учун шифокор белгилаган вакциналарга қарши тиббий чеклов бор. Ҳозир набирамда аллергик астма, атопик дерматит, қандли диабет аниқланган. Вазни ҳам меъёридан анча ортиқ. Бу ҳолатда у “Covid-19” га қарши вакцина олиши мумкинми?

Ёрқиной ТОШПЎЛАТОВА, терапевт:

–Шифокорларнинг оғир аутоиммун касалликлар билан хасталанган беморлар учун кўрсатмаси битта: қандли диабет, сурункали аллергик касалликлар (шу жумладан, бронхиал астма) “Covid-19” га чалиниши мумкин бўлган ва уларда ушбу касаллик бошқаларга нисбатан оғир кечиши билан хавфли. Шундай экан, бу касаллик билан оғриган инсонлар авваллари, вакцина олмаган тақдирда ҳам шифокор кўригидан ўтиб, тегишли даво курсидан кейин Ковидга қарши вакцина олишлари керак. Фақат вакцина олиш мавжуд касалликлари қўзимаган даврида, тана ҳарорати кўтарилмаганида амалга оширилади. Бордию, вакцина олганда беморда вакцинага нисбатан оғир аллергик ҳолат юз берса – юзнинг шиши, талваса тутиши, бўғилиш ва ҳ.к. шифокор билан маслаҳатлашиб, вакцинанинг 2,3 турини олиш тўхтатиб турилади. Бу давр ичида шифокор – аллерголог тегишли дорилар ёрдамида беморни вакцина олишга тайёрлайди.

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: