Ўзбекистонда “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасидаʼʼ халқаро маданий форуми ва Маданий мерос ҳафталиги доирасида мамлакат маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси — Янги ренессанс пойдевори” конгресси бўлиб ўтмоқда.
Конгрессда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган 200 га яқин олим ва мутассислар, етакчи шарқшунослар, экспертлар, тадқиқотчилар, қўлёзлмалар ва миниатуралар бўйича мутахассислар ва бошқа кўплаб мутаассислар иштирок этаяпти.
Унда нутқ сўзлаган ЮНEСКО бош директори ўринбосари Эрнесто Оттоне ташкилот билан ҳамкорликда Ўзбекистон ўтказаётган ушбу форум маданий меросларни сақлаш уни ривожлантириш борасида катта ишларга йўл очишини қайд этди.
“Ўзбекистон катта бой маданий меросга эга мамлакат ҳисобланади. Биз бу форумда, айниқса, Марғилон ва унинг атрофидаги маданий мерос объектлари, ҳунармандчиликка алоҳида эътибор қаратмоқчимиз. Ичан қалъадаги масжидни сақлаб қолиш ҳам эътиборимиз марказида. Яна шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, маданий меросни сақлаш ва ривожлантиришда мадиният марказларининг роли катта аҳамиятга эга. Биз мамлакат раҳбари билан биргаликда маданий меросни сақлаш ривожлантириш тарафдоримизʼʼ, — деди у.
Конгрессда сўзга чиққанлар бу ташаббус жуда муҳим эканлигини таъкидлашди.