Маданий мерос ҳафталиги давом этмоқда

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ўтказилаётган Маданий мерос ҳафталиги қатор маданий тадбирларни ўз ичига олади.

«Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори» мавзусида бўлиб ўтаётган V Халқаро конгресс доирасида “Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомларнинг 50 та янги жилди тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, Мирзо Улуғбекнинг махсус буюртмаси билан яратилган ва деярли ўрганилмаган қўлёзма — “Сувар ал-кавакиб ас-сабита” (“Собит юлдузлар тасвири”) астрономик асари тақдимоти ташкил этилди. Унда Мирзо Улуғбекнинг Цефей юлдузлар туркуми шаклида тасвирланган миниатюраси, тилла билан битилган ёрлиқ ва китоб эгаси “тахтдаги олим” эканлигини таъкидловчи бошқа белгилар мавжуд.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми, ЮНEСКО шафелигида «Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш » халқаро конференцияси, Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик меҳмонларни мамлакатимиз санъатининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган. Ҳафталик 21 сентябргача давом этади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: