Туркияга борганда татиб кўришга арзийдиган 20 хил турк таоми

Туркиянинг миллий таомлари шарқ ва ғарбнинг ўзига хос «уйғунлиги» натижасида пайдо бўлган лаззатли егуликлардир. Турк ошхонасида масаллиқлар ҳар доим янги, таъми ширин ва бироз аччиқ, таом пишириш ва сайёҳларга ўзгача тавозе билан хизмат қилиш анъаналари ажойиб ва ​​саховатли.

Туркиянинг гўзал шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилган бўлсангиз, албатта турк миллий ошхонасининг бетакрор ноз-неъматларидан татиб кўришингиз керак.

Саёҳат чоғида ўзингизни ресторанларда овқатланиш билан чекламанг (айниқса меҳмонхоналарда). Кичкина кафе ва дўконларга кириб, кўча таомларини ҳам татиб кўринг.

1. Турк нонуштаси (каҳвалти)

Турк нони ёки тост, сариёғ, мураббо, шоколад ёки асал, зайтун, қайнатилган тухум, дунёдаги энг мазали помидорлар, бодринг, пишлоқнинг бир нечта тури ва албатта, қаҳва ёки чой. Турк нонуштаси (каҳвалти) дунёдаги энг яхши нонушталардан бири ҳисобланади ва кўплаб ресторанлар, кафелар, меҳмонхоналарда тақдим этилади. Каҳвалти учун ҳеч қандай чекловлар йўқ, шунинг учун ҳар бир емакхона эгаси бу ажойиб анъанага ўзига хос нарсаларни олиб келади.

Турецкий завтрак

2. Менемен

Нонушта учун омлетнинг туркча варианти – қовурилган сабзавотлар қўшилган омлет. Бу иссиқ лаваш билан жуда зўр кетадида! Менеменни кафе ва кичик ресторанларнинг менюсида осонгина топиш мумкин, кўпинча турк нонуштасига қўшимча сифатида таклиф этилади. Номи ҳам ўзига ва мазасига мос «Мана мен»!

Менемен, турецкая кухня

3. Симит

Бу эса Туркиянинг ҳамма ошхона ва кафеларида сотиладиган энг машҳур «пироженое». Бу пишириқ XVI асрдан бери маълум ва машҳур. Эҳтимол, бу кунжутли булочканинг машҳурлиги унинг нонуштада бетакрор егулик ёки тушликда беназир намак бўлиши билан боғлиқ.

Симит, турецкая выпечка

4. Чорба

Одатда, турк шўрвалари (чорба) қуюқ ва тўйимли, уларнинг таркибини асосан ясмиқ ёки помидор ташкил қилади. Анъанавий ясмиқ ва гуруч чорбасини (эзогелин чорбаси) ёки оддийгина ясмиқ, маржумак шўрваси, (мермесик чорбаси), товуқ шўрвасини (тавук сую чорбаси, тавук-сайю), балиқ шўрвасини (балиқ чўричори ёки ялпизли қатиқ шўрвасини) татиб кўринг. Яйла чорбаси, яйла чорбаси).

чорба, турецкий суп

5. Манти

Манти (манти) – қўзичоқ ёки мол гўштидан тайёрланади, ўзимизнинг буғда пишган ёки қовурилган пишириқларнинг туркча версияси. Бу бизнинг ўзбек мантисига жуда ўхшайди.  Табиий турк қатиғига асосланган аччиқ қайла билан истеъмол қилинади. У Туркиянинг миллий таоми ҳисобланади.

Турецкие Манты

6. Мезе

Совуқ ҳолда истеъмол қилинадиган турк таомлари – турли салатларининг таркиби қалампир ва помидор, тузланган бодринг, зайтун, долма ва сарма, соуслар, майда денгиз маҳсулотлари, мидиялар, кальмарлардан иборат.  Одатда, бу салатлар газак сифатида асосий овқатдан олдин берилади.

мезе, еда в турции

7. Долма ва сарма

Долма ва сарма — пиёз билан аччиқ гуручдан тайёрланадиган икки таом. Долма – гуруч, смородина, зираворлар, должин, ёнғоқ ва майдаланган дана (ихтиёрий) аралашмаси билан тўлдирилган сабзавотлар (қалампир, қовоқ ёки бақлажон). Салма – кўпроқ шуларга ўхшаш вариант, аччиқ гуруч билан тўлдирилган узум барглари. Иккала таом ҳам кўпинча мезе (совуқ газаклар) сифатида хизмат қилади.

долма

8. Кабоб

Туркияда кабоб деб оловда пиширилган гўштга айтилади. Унга сабзавот ва соуслар қўшилади. Туркиянинг ҳар бир минтақасида кабоб ўзига хос тарзда тайёрланади ва кўпинча тайёрланадиган ҳудуд номи билан аталади. Сиз лойдан тайёрланган қозонларда пишадиган кабобни татиб кўрмоқчи бўлсангиз Кападокияда боринг!

Сиз, албатта, татиб кўришингиз керак бўлган кабобнинг яна битта энг машҳур намунаси – бу шиш кабоб – қўзичоқ гўштидан тайёрланади, сабзавот ва лаваш билан дастурхонаг тортилади (деярли бизнинг кабобимиздек).

Машҳурлик ва шон-шуҳратда кейинги ўринда кўча кабоблари – донер кабоб ва дурум кабоб, сабзавот ва соусли гўшт, пита нони (донер) ёки лаваш (дурум) билан ўралган бўлади.

Туркиянинг ҳақиқий гастрономик фахри – бу Искандар Кабоб, XIX асрда Бурсада Искандар Афанди томонидан ихтиро қилинган. Ушбу қабоб қўзичоқ гўштининг энг юмшоқ бўлакларидан тайёрланади. Шунингдек помидор соуси билан қовурилади ва йогурт, лаваш билан истеъмол қилинади.

Адана кабоб – бу ҳам антиқа классик кабоб тури. Қўзи гўшти қиймасидан тайёрланади, панжара ёки тикка мангалда пиширилади ва сабзавот, лаваш билан дастурхонга тортилади.

Шиш-Кебаб, турция
Кебаб, Стамбул

9. Кўфта ва Чи Кўфта

Кабоблар билан бир қаторда кўфта (кöфте) ҳам Туркиянинг анъанавий севимли таомидир, у деярли ҳамма жойда тайёрланади. Лекин асосан у гўштли таомлар емакхоналарида, кўча дўконларида ҳавола этилади ва пита ҳамда салат билан столга тортилади.

Чи Кўфта (Чиğ кöфте) – кўфтанинг вегетарианча версияси бўлиб, у оддий гўшт кўфтасига жуда ўхшайди, лекин булғор қалампири, томат пастаси ва зираворлар билан тайёрланади.

Чи Кефте, еда в турции

10. Имом Байилди

Бу таомнинг тарихи Усмонлилар даврига бориб тақалади. Унинг номи Имом Байилди ҳазил тариқасида дали имом деб таржима қилинади. Дали имом тимсоли – пиёз, саримсоқ, помидор ҳамда бошқа кўкатлар аралашган масаллиқ билан тўлдирилган бақлажон. Замонавий кўринишида қайлага гўшт қўшиб, ўзгартириш киритиш мумкин. Анъанавий сариёғ, қайнатилган гуруч билан роса мазали кетади.

Имам Баилди, фаршированный баклажан, турция

11. Лахмакун ва Пиде

Лахмакун (lahmacun) ва пиде (pide) — «турк пицаси»нинг икки кўриниши. Лахмакун — гўшт ва зираворлар билан тўлдирилган нон. Пиде – ҳар хил турдаги қайла билан тўлдириб ўралган, қирраларга эга бўлган пица тури. Иккаласи ҳам маҳаллий фастфуд вариантлари сифатида жуда машҳур. Улар Туркиянинг қадимий кўчаларини айланганингизда кичик емакхоналарда тезкор қорин тўйдиришда жуда асқатади.

Лахмакун, турецкая пица
Пиде, турция

12. Бўрек ва Гўзлама

Бу таомлар одатда гўшт ёки исмалоқ, пишлоқ аралашмаси билан тўлдирилади. Бўрек учун асос – ёғ билан қатланган хамир. Бўрек турли усулда пиширилади – қисмларга бўлиниб, катта бўлакларда, ўрама тарзида. Гўзлама учун асос – ясси шаклда ёйилган ёғсиз хамир. Анъанавий печда ёки очиқ оловда пиширилган бўрек ёки гўзлама азиз меҳмонлар учун махсус пиширилади. Булар жудаям ширин ва ўзига хос турк пишириқлари, албатта татиб кўринг!

Гезлеме, еда в турции

13. Балиқ Экмек

Балиқ Экмек – сўзма-сўз таржима қилинганда балиқли нон. Унинг таркиби одатдагидек қовурилган ёки грилда пиширилган балиқ филеси, пиёз ва салатдан иборат. Бу таом оддий, арзон, ранг-баранг ва жуда мазали. Энг яхши балиқли нонларни Истанбулда Галата кўприги остидаги кўча ресторанларидан харид қилишингиз мумкин.

20 блюд турецкой кухни, которые стоит попробовать в путешествии

14. Мидия Долма

Мидия Долма (Midye Dolma) Истанбул, Бодрум ва Анталия кўчаларида сотиладиган машҳур кўча таомидир. Бу аччиқ қилиб, зираворлар қўшиб пиширилган гуруч ва мидиядан тайёрланади. Агар бу денгиз маҳсулотидан тайёрланган таомни татиб кўрмаган бўлсангиз, синаб кўришингиз мумкин. Сизга ёқади деган умиддамиз.

Мидии Долма, Турция

15. Кумпир

Кумпир — пўстлоғи билан ўтда пиширлган картошка. буғи чиқиб турган пайтида сариёғ ва пишлоқ билан ёки бошқа соуслар ва зираворлар билан «ёмон» кетадида!

Картошка Кумпир, турция

16. Каштан ва маккажўхори

Грилда қовурилган каштан ва маккажўхори Туркия шаҳарлари кўчаларида мўл-кўл сотиладиган мазали ва соғлом газаклардир. Улар қорин очганда ошқозонни алдашга зўр тамадди бўлади.

Кукуруза с каштанами, уличная еда в турции

17. Айрон

Айрон – бу ажойиб турк ичимлиги. Ўзимизнинг айрондан қолишмайди аммо мазаси барибир бошқача. Ишонмасангиз, татиб кўринг. Бу жуда тетиклаштирувчи, мазали, тоза табиий ичимлик. Айрон турк қатиғидан тайёрланади, сув ва туз билан омухталанади.

Айран, традиционный напиток в турции

18. Кўмирдаги қаҳва

Турк қаҳваси – бу жуда кучли таъсирга эга қора қаҳва, у кичик стаканларда берилади. Туркияда ҳеч қачон қаҳвага сут қўшилмайди. Анъанавий турк қаҳваси кичик емакхоналарда кўмир устида тайёрланади.

Кофе на углях, Турция

19. Пахлава, луқум ва холва

Жуда ширин, ўзига хос, жуда нозик ва айни пайтда аччиқ таъмга эга турк ширинликлари ошхона санъатининг ўзига хос намунасидир. Бундан ташқари, улар жуда ҳамёнбоп.

Витрина с Пахлавой, Турция

20. Дўндирма

Дўндирма (Maraş Dondurma) — анъанавий турк музқаймоқлари, бу бизнинг одатдаги музқаймоқлардан жуда фарқ қилади. Дўндирма сут, қанд, мастика ва салепдан (ятришник илдизидан тайёрланадиган ичимлик) тайёрланади. Ушбу музқаймоқнинг таркиби қуюқ ва ёпишқоқ. Туркия шаҳарлари кўчаларида дўндирма савдоси кўпинча сотувчиларнинг кулгили ҳаракатлари билан олиб борилади.

Дондрума - турецкое мороженоеМанзура БЕКЖОНОВА тайёрлади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: