Бугун 12 мартда Тошкент халқаро аэропортида мамлакатда биринчи Туристик-ахборот марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Мазкур марказ хориждан келган меҳмонларнинг юртимизда кўнгилли хордиқ чиқариши учун зарур бўлган барча дастлабки ахборотларни тақдим қилади.
Ушбу объектнинг очилиши 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясида кўзда тутилган бўлиб, келгусида юртимизга келувчи чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади.
Ахборот марказининг очилишида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев марказнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, келгусида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи бундай ахборот-марказлари барча вилоятларда ташкил қилинади.
Марказ ходимлари сайёҳларга такси чақириш, трансфер хизматлари кўрсатиш, туристик сим карталар олишга кўмаклашишади. Шу билан бирга уларга ахборотномаларни, шу жумладан харита, туристик йўналишлар ҳақидаги дастурлар ҳамда бошқа маълумотларни тарқатиш билан ҳам шуғулланишади.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди