Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги илғор халқаро тажрибалар асосида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишни давом эттирмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус асосида вазирлик томонидан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида шундай марказлар ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқилган.
Навбатдаги «Рақамли технологиялар маркази» бугун, 31 март куни Бухоро вилояти, Когон туманидаги почта алоқаси тармоғи биносида очилди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди. Шунингдек, очилиш маросимида Когон шаҳар ҳокими, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Марказ қисқа муддатда замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланиб, эндиликда унда туман ёшларига ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат йўналишларида билим ва кўникмалар берилади.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди