Ўзбекистонлик Чикатило умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Серияли қотил Бахтиёр Матёқубов тўрт ой ичида сариқ соч, кўк кўз бўлгани учун 10 та аёлни пичоқлаб ўлдирди.

«Унинг кўзи кўк, сочи сариқ эди, бунақаларга суюқоёқлик тамғаси босилган», – қотил ўз қурбонларидан бири ҳақида шундай деди.

46-ёшли фуқаро Бахтиёр Матёқубов бежизга «ўзбек Чикатилоси» деган лақабни олмади. У эс-хуши ўзида бўла туриб, қўлига тушган 10 нафар аёлнинг ҳаётига совуққонлик билан нуқта қўйди. Беш нафар россиялик аёлни Москва шаҳрида, уч нафар қурбонини Ўзбекистонда, икки аёлни эса Украинада ўз қўли билан нариги дунёга равона қилди. Охири 2017 йилда Украина суди томонидан ҳукм ўқилиб, Москва шаҳрига жўнатилди.  Бу вахший кимса Россияда жазо ўқилгач Ўзбекистонга умрбод қамоқ жазосини ўтиш учун юборилади.

Ўз вахшийликлари ҳақида киноя билан гапирар экан: «Ҳа, агар керак бўлса, яна шундай қиламан»,  – дейди Матёқубов. У барча суд-экспертиза текширувларидан ўтди ва ақл-хуши жойида деб топилди. Аммо ақл-хуши жойида бўлган одам бунчаликка бормайди…

«Комсомольская правда» газетасининг ёзишича Бахтиёр ёшлигида ҳам кассани ўмаргани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва берилган 15 йил қамоқ муддатини ўзини яхши тугани учун 12 йилда ўтаб чиққанди. Шундан сўнг Москвага кўчиб кетган ва Россия фуқаролигини ҳам олишга улгурган. Москвада бир йилча ҳеч қаерда ишламаган ва отасининг пуллари ҳисобига кун кўрган. Кейин талончилик жиноятини содир этиб, 7 йилга панжара орқасига юборилган.

2014-йилда озодликка чиққан ва 2015-йилда биринчи марта қотиллик содир этган. Бунга у билан бирга яшаётган аёлнинг қочиб кетиши сабаб бўлган. Бу қиз ўзбекистонлик бўлиб, ижара квартирада бирга яшашган. Янги йил байрами арафасида бўлажак маньяк ёстиқдошининг бошқа эркак билан ёзишган хатларини кўриб қолган. Судланувчи бу воқеа таъсирида ўта жаҳли чиққани ва ўша пайтда аёлни тилкалаб ташлашга ҳам тайёр бўлганини айтади.

Жаҳлга минган эркакни кўриб, даҳшатга тушган қиз тезлик билан квартирани тарк этади. У қизни Курск вокзалигача пойлаб боради. Шу ерда уни ўлдирмоқчи бўлади аммо одамлар кўплиги боис режаси амалга ошмай қолади. Лекин “дугонаси” қочиб кетган эр бошқа аёллардан вахшийларча ўч ола бошлайди.

Матёқубов Надежда Елькина исмли аёлни кўзи ва сочининг ранги учунгина ўлдиради. Бу аёл турмуш қурмаган, ўзининг кекса онаси билан яшарди. У Люблинога етиб олиш учун машина тўхтатади ва маньякнинг қўлига тушади. Бамайлихотир машинага ўтириб, кимгадир хат ёза бошлайди. Вахшиёна режа тузаётган ҳайдовчининг “оилангиз борми” деб сўраган саволига “ҳа, оилам, икки болам бор” деб ёлғон жавоб беради. У ортиқча гап-сўзларга чек қўйиш учун шундай деган эди. Агар шу гапни айтмаганида балки тирик қолган бўлармиди…

«Мен бу гапни эшитиб, қутуриб кетдим. Ўзи оилали бўла туриб, тун қоронғусида кўчада юрибди», – ҳикоя қилади Матёқубов. Шу тариқа аёлни шаҳарга олиб бориб, пичоқлаб ўлдиради ва жарликка яширади.

«Москвада битта суюқоёқ камайди…» – Маньяк ўзи қилган қотилликдан кейин шундай дея енгил тортганини айтди…

Иккинчи қурбони – Эльмира Гусенкони куппа-кундузи Измайлово паркида ўлдиради. Бу аёлнинг қўлида никоҳ узуги бўлган ва у кучуги билан сайрга чиққан экан. Қотил яна қутуриб кетади: «Турмушга чиққан, аммо ўзини намойиш қилиб кўчада юрибди…» У 44 яшар аёлга ҳамла қилиб, қоқ юрагига 29 марта пичоқ санчади. Қотилликдан бор йўғи бир неча дақиқа ўтгач йўловчилар аёлнинг жасадини топиб олишади.

Яна бир 35-яшар сотувчи аёлни ҳам сариқсоч ва кўккўз бўлгани учун ўлдиради.  Унинг исми Наталья бўлиб, бир фарзандини ёлғиз катта қилаётганди.

53 яшар сотувчи аёл Матёқубовга хўмрайиб қарагани учун ўлимга ҳукм этилади. 26 яшар Юлия Лебяжина эса дўконнинг интим гигиена воситалари бўлимида ишларди. Шу сабабли қотил уни ҳам ахлоқсиз аёл деб ўйлаб ўлимга ҳукм қилади. Бу қизнинг турмушга чиққанига эндигина олти ой бўлган, ҳали фарзанд кўришга ҳам улгурмаган эди…

Тошкент шаҳрида эса маньяк дорихонадаги сотувчи фармацевтни, тикувчилик фабрикаси ходимасини ва яна бир нафар аёлни вахшийларча пичоқлаб кетади. Киев шаҳрида бўлса 77 яшар пенсионер аёл унинг қурбонига айланди.

Адвокатнинг деганлари

Марина Ефименко:

– Менинг ҳимоямдаги шахс ўз айбини дарров бўйнига олди. Ҳимояга киришар эканман, иложи борича Матёқубов ҳақида ижобий фикр билдирадиган одамларни топишга ҳаракат қилдим. Бироқ ўзининг ака-укалари, танишлари ва ҳатто ўғли ҳам уни жуда жаҳлдор ва урушқоқ дея таърифлашди. Мен билан суҳбатда Матёқубов жуда очиқкўнгиллик билан гапирди ва барча дардини тўкиб солди. Байрамларда менга табрикномалар юборарди. Бироқ буларнинг ҳаммаси самимийлигига ишониш қийин. Ҳайратланарли жойи шуки, у ўз жиноятларини ақли хуши жойида бўлганда, ҳатто ичкилик ҳам ичмаган вақтида содир этган. Шу вақтнинг ўзида ҳибсга олишларидан жуда қўрққан ва бирон гувоҳ ва далил қолдирмасликка ҳаракат қилган.

Терговчининг деганлари:

Дмитрий Похомов, Москва:

  • Жиноятчи қўл телефонини назорат қилиш ҳамда жиноят содир этган жойларини ўрганиш ёрдамида қўлга олинди. Шу тариқа қотилнинг яшаш манзилини аниқладик. Унинг уйи тинтув қилинганда қотилнинг қурбонлар қони теккан кийимлари топилди. Айбланувчи халқаро қидирувга берилган эди. Натижада Украина ҳудудида ўзининг навбатдаги жиноятларини содир этган вақтида ушланди. Тергов жараёнида унинг ўзига хос тарзда пичоқ уришини солиштириб, бошқа жиноятлари ҳам аниқланди. Яъни қотил аёлларнинг ўлганига ишонч ҳосил қилиш учун пичоқни ургандан кейин бураб қўйишни ҳам унутмаган…

Воқелар хоронологияси

Терговчилар ҳамон қотил маньякнинг барча қурбонларини топишганига ишонишмаяпти. Лекин ҳозирча ўлдирилганлар рўйхатида роппа-роса 10 нафар аёл бор. Қотил уларнинг барчасини бор йўғи тўрт ой ичида у дунёга равона қилган.

1 январда Москвада 36 яшар Юлия Анпиловани ўлдиради (ўша куннинг ўзида Тошкентга самолётда учиб кетади).

2 январда Ташкент шаҳрида дорихоначи фармацевтни ўлдиради.

8 январда Ташкент шаҳрида тикувчилик корхонасида ишлайдиган аёлни ўлдиради.

8 январда Самарқанд шаҳрида яна бир аёлни ўлдиради  (3 мартда маньяк Украинага етиб келади).

4 мартда Киевда Наталья Онипченкони зўрлайди ва пичоқлаб ўлдиради.

6 мартда Киев шаҳрида 77 яшар Клавдия Лепетюхани ўлдиради (сўнг Москвага қайтиб келади).

17 мартда Москвада 44 яшар Эльмира Гусенкони ўлдиради.

4 апрелда Москвада 35 яшар Наталья Елькинани пичоқлаб ўлдиради.

5 апрелда Москва вилоятининг Балашиха туманида 53 яшар Ирина Чекановани ўлдиради.

9 апрелда Москвада 26 яшар Юлия Лебежинани ўлдиради.

Барча қотилликлар 2015 йилда содир этилган.

Манзура Бекжонова тайёрлади, манба: “Комосомольская правда” 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: