Польшада туризм соҳаси етакчилари билан учрашув ўтказилди

Польшада Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегациясининг ташрифи давомида туризм соҳасидаги йирик ташкилотлар билан учрашувлар ўтказилди. 

¬Айни пайтда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси Польшадаги дипломатик ваколатхонамиз кўмагида ташкил этилган қўшма тадбирларда қатнашмоқда.
Ташриф давомида Польшанинг йирик туризм компанияларидан “RAINBOW”, “ITAKA” вакиллари ҳамда “Варшава туризм уйи” президенти Анджеем Шиманским билан учрашув ўтказилди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Польшанинг йирик туризм компаниялари томонидан юртимизнинг туризмини ривожлантириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар учун доимий равишда (24 соат) ишлайдиган чегара пунктлари ҳақида маълумотларни кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистонга польшалик сайёҳлар сони ортиб бораётганлигини инобатга олиб Варшава ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Бундан ташқари, Польшанинг умумиллий туризм палатаси вакиллари
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашга тайёр эканлигини маълум қилишди.
Учрашув якунида Польшада 150 та филиали мавжуд бўлган “RAINBOW” туризм компанияси билан Ўзбекистонда янги туризм маршрутларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш учун инфо-тур ташкил этишга келишиб олинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: