Соғлом озиш жисмоний фаолликдан бошланади  

Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирларни ўтказиш анъанага айланди. Жорий йил13 апрель, шанба “Соғлом озиш куни” оммавий тадбирлари доирасида 5 километр масофага фаол юриш ва велосайр ташкил этилгани ҳам юқоридаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

– Дарҳақиқат, юртимизда соғлом турмуш тарзига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётганёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуснинг иккинчиси бевосита ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилгани ҳам фикримиз тастиғидир, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. – Жисмоний фаолликка тарғиб этувчи оммавий тадбирларни ўтказишимиздан мақсад ҳам аҳоли, жумладан, ёшларни бевосита жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, қизиқишини ошириш баробарида, фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантиришдир. Муҳими, ҳар ҳафтада ташкил этилаётган оммавий тадбирларимизда қатнашувчиларнингсони ошиб бораётгани, уларнинг жисмоний фаолликка бўлган қизиқишиҳар қачонгидан ҳам кучаяётгани кўзлаган мақсадларимиз сари ташланган дастлабки қадамлардир.Бу ҳам бўлса, касалликка эмас, унинг профилактикасига асосий эътибор қаратаётганимиз самарасидир.

Тадбирда фаол юриш ва велосайрга асосий эътибор қаратилгани бежиз эмас. Фаол юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз.

Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишнинг яхши усулларидан биридир.

Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандниимкон қадар камроқ истеъмол  қилиш, овқатбиланбиргачойичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ушбу оммавий тадбирларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва филиаллари, республика ва вилоят тиббиёт муассасалари ҳамда ҳудудлардаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари,тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежлари талабалари билан бирга махалла фаоллари ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йил 9 мартда “Юриш куни”, 16 мартда “Юриш бўйича марафон куни” ва 23 мартда“Саломатлик сари қадам” куни ҳамда 30 март куни “Велосипедда сайр куни” ҳамда 6 апрел Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб 5 километр масофага фаол юриш ва гимнастрада каби оммавий тардбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган эди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: