Абитуриентларнинг бармоқ излари орқали шахси аниқланади

Абитуриентнинг шахсини аниқлашда қўлланиладиган усулларга қўшимча равишда бу йил бармоқ изларини олиш ҳам қўшилди. Шу билан бирга,  бу йил тестлар бўладиган биноларга мобиль алоқани чекловчи қурилмалар ҳам қўйилади.

Давлат тест маркази мутахассисининг айтишича, бу йил ОТМга қабул квоталари ўтган йилгидан ҳам кўпроқ бўлиши режалаштирилган. Бу жараёнда ОТМ имкониятидан келиб чиққан ҳолда, табақалаштирилган ҳолда тўланадиган тўлов шартнома асосида ўқишни ташкил этиш ҳам кўзда тутилаяпти. Бунда барча олий таълим муассасалари ўз имконияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этгач талабалар сони янада ортади.

Абитуриентнинг тестда тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ билиш мумкин. Аммо унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бир ҳафта ичида аниқ бўлади. Бу маълумотлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

ОТМга кириш имтиёзлари кимларга берилган?

Бу борада қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ногиронлар ва шу каби тоифаларнинг имтиёзлари қабул квоталаридан ташқари равишда белгиланади. Бу йилдан бошлаб имтиёзли тавсиянома олган ҳарбий хизматчилар учун ҳам қабул қилиш квоталардан ташқари бўлади. Сиртқи таълимга ҳужжат топширганлар ҳам имтиёзлардан бир хилда фойдаланади, лекин сиртқи таълим фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Халқаро олимпиадалар ва Республика фан олимпиадалари ғолиблари ҳам имтиёз асосида белгиланган квоталар ичида ўқишга қабул қилинади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тоифа жуда камчиликни ташкил этади.

Учта олий таълим муассасасини танлашда бўйича маслаҳат

ДТМ сайтида абитуриентлар қайси йўналишни танлашда ўзини синаб кўриши мумкин. Бир неча маротаба танловларни синаб кўриши, истаган ҳудудларни танлаши мумкин. Абитуриентлар олий таълим муассасаларидан қайси учтасига ҳужжат топшириш бўйича ўз имкониятларини ҳисобга олиб, ҳужжат топширишдан олдин қарор қабул қилиши керак.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: