У жамиятда учраётган турли салбий иллатлар ва муаммоларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш мавзусига қаратилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Фаол фуқаро” дебат клуби ва “Ахборот ҳашари” лойиҳалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Ўқув семинар давомида Тошкент ирригация институти доценти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Раҳимбой Жуманиёзов “Нотиқлик ва унинг мазмун-моҳияти. Нотиқлар қандай бўлиши керак?” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, иштирокчилар учун малакали мутахассислар томонидан “Фаол фуқаро” дебати ва нотиқликнинг асосий мазмун-моҳияти, ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва улардан самарали фойдаланиш усуллари хусусида семинар тренинглар ташкил қилинди. “Дебатларда муваффақиятли тақдимотга тайёрланиш ва уни амалга ошириш”, “Дебатларда муҳокама вақти: “Савол-жавоб” методикаси”, “Дебатларда муваффақиятли тақдимотга тайёрланиш ва уни амалга ошириш” каби мавзуларда ўқув машғулотлари олиб борилди.
Ўқув семинарнинг якуний босқичида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Кадиров, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Хусанов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раис ўринбосари Феруза Муҳамеджанова, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Хусановлар томонидан семинар иштирокчиларига сертификатлар тақдим қилинди, кейинги фаолиятлари юзасидан таклиф-тавсиялар берилди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди