WebMoney Transfer халқаро тизими Ўзбекистон бозорида иш бошлаганини эълон қилди,
Ушбу халқаро тизим юртимиз фойдаланувчиларига сўмдаги WMY-кармончаларини тақдим этди. Кармонларни UzCard банк карталари, Oson тўлов тизими, Paynet.uz мобил иловаси ҳамда Paynet қабул пунктлари ва банкоматлар орқали тўлдириш мумкин.
WMY орқали мобил алоқа, интернет, тижорий хизматлар ва онлайн ўйинлар учун тўловларни амалга ошириш имкони бор. Бундан ташқари, кафе, ресторан ва дўконлар эгалари QR код орқали нақд пулсиз тўловларни қабул қила оладилар.
Кармондаги маблағларни Uzcard карталари ва банк ҳисоб рақами орқали чиқариб олиш мумкин.
WMY орқали WebMoney тизимини қабул қилувчи дунёдаги 100 мингдан зиёд интернет дўконларига тўловларни амалга ошириш мумкин.
WMY титул белгилари эмитенти сифасида Ўзбекистонда Turkiston банки танланди. WebMoney’нинг расмий сайти webmoney.uz орқали тизимнинг қулайлик ва афзалликлари ҳақидаги маълумотларни ўқиб олиш мумкин.
Ўхшаш хабарлар
-
Туркманистон Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлайди
-
Дам олиш куни узоқ ухлаш жиддий касалликларга олиб келади
-
Канадада енгил самолёт ҳалокатга учраб, 7 киши ҳалок бўлди. Уларнинг ҳаммаси ўзбекистонлик…
-
Йўловчи ташишда автоматлашган кондукторсиз тизим жорий этилади
-
Моддий шароитдан қийналганларнинг ички аъзоларини пуллаган шифокор ушланди