ЭНДИ БОҒЧАЛАР МАЖБУРИЙ БЎЛАДИМИ?

Ўзбекистондаги бир қатор туманларда боғчага бормайдиган болаларни бир йиллик мажбурий бошланғич таълимга жалб этиш бўйича лойиҳа жорий этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб болаларни мактабга бепул мажбурий тайёрлаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 8 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.

Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) бормайдиган болаларга ёрдам кўрсатиш учун ташкиллаштирилмоқда.

Мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили 10 декабрдан 10 августга қадар давом этади. Тажриба гуруҳларига 1 сентябрда 5 ёшу олти ойга тўлган ва МТМларга бормайдиган болалар қабул қилинади.

Таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3-4 соат) ўқитишни назарда тутади.

Жами 494 та гуруҳ ташкил этилади. Битта гуруҳда болалар сони 30 нафардан ошмаслиги кўзда тутилмоқда.

Гуруҳлар МТМ, умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар, «Баркамол авлод» болалар марказлари, посёлка, қишлоқ, овул ҳамда маҳаллалар фуқаролар йиғинлари, аҳоли дам олиш марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари базаларида ташкил этилади.

Мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга тегишли сертификатлар берилади.

Тажриба лойиҳасини жорий этиш якунлари бўйича 1 сентябргача муддатда таҳлил ўтказиш ва болаларни бошланғич таълимга бепул мажбурий бир йиллик тайёрлов ягона тизимини жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: