БАРЧА ПАРКЛАРДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Тошкентнинг барча туманларида Янги арчаси ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади. Асосий Янги йил арчаси Навоий кутубхонаси қаршисига ўрнатилди.

Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси Истиқлол кўчасидаги Навоий номидаги кутубхона қаршисига ўрнатилди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Халқлар дўстлиги ҳамда Тошкент давлат цирки олдидаги Хадра майдонлари, Next ва Compass савдо-кўнгилочар марказлари яқинида ҳамда Roison Electronics корхонаси яқинидаги Ал Хоразмий мавзесида яна бешта арча ўрнатилади.

Бундан ташқари, пойтахтнинг ҳар бир туманида Янги йил арчалари ўрнатилган қўшимча майдончалар ташкил этилади.

Туманлар ҳокимиятлари, пойтахт ҳайвонот боғи, Ecobozor савдо мажмуаси, Green Park ҳудудларида, «Ашхобод», «Дўстлик», «Экопарк», Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғлари, Алишер Навоий номидаги Катта театр қаршисидаги майдон, Миллий банк яқинида, Темирйўлчилар маданият саройи ҳамда Бектемир туман Маданият ва истироҳат марказида ҳам байрам тадбирлари ўтказилади. Янги йил байрами муносабати билан бўлиб ўтадиган ушбу тантаналарда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этишлари мумкин.

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: