Болани иссиқ уришидан асранг

Ёз фаслида қуёшнинг тўғридан-тўғри нурлари остида дала, чўлда юрганда одам ҳаддан зиёд исиб кетиши натижасида иссиқ уриши кузатилади.

Шунингдек очиқ сув ҳавзасида чўмилиш, иммунитетни кўтариш мақсадида қуёшда тобланган вақтда ҳам иссиқ уриши мумкин.

Аксарият ота-оналар болада иссиқ уриши аломатларига эътибор қаратмайдилар. Бироқ бу жиддий муаммо бўлиб, илк аломатлари оддий ҳолсизлик, чарчоқ каби бўлгани учун одамлар уни назар-писанд қилмайди.

Офтоб уриши – узоқ вақт баланд ҳарорат таъсир қилиши оқибатида танада иссиқлик бошқаруви жараёнларининг издан чиқишидир. Бу ҳолат нафақат болаларда, балки катталарда ҳам бир қатор нохушликларга сабаб бўлади.

Ёш болалар ва чақалоқлар организмида иссиқликни бошқариш тизими яхши шаклланмагани учун улар иссиқ уришига чидамсиз бўлишади. Уларни кўп баланд бўлмаган ҳароратда ҳам иссиқ уриб, жиддий асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Тили чиқммаган болалар ўз ҳолатини тушунтириб беролмагани учун улардаги иссиқ уришини даволашда қийинчилик туғдиради. Аммо ота-оналар айрим аломатларидан буни билиб олишлари мумкин: ҳолсизлик; инжиқлик; кўп йиғлаш.

Бу аломатлар ҳар доим ҳам иссиқ уришидан далолат бермайди. Шунинг учун болажонларни иложи борича иссиқда олиб юрмаслик, қуёш нуридан эҳтиёт қилиш, агар бирон нохушлик пайдо бўлса иложи борича тезроқ шифокор қабулига олиб бориш зарур.

Кичкинтойни иссиқ қурмасин десангиз ушбу маслаҳатларга амал қилинг

Бола иссиқ кунда сояда бош кийимсиз юрса уни офтоб урмайди аммо иссиқ уриши мумкин. Болани иссиқда кўчага олиб чиқманг.

Тер ажралиши танани совитади. Терлаган танани иссиқ урмайди. Шу боис оналар болага тер шимадиган, намлик тез буғланиб кетадиган табиий толали кийим кийдириши керак.

Тор кийимда ҳаво айланмайди. Танадан иссиқлик тез чиқиб кетиши учун кийим кенгроқ бўлиши лозим.

Жисмоний ҳаракатда иссиқ ажралиб чиқади. Ҳаво иссиқ бўлганда бола кўп югурмаслиги зарур.

Кам сув ичиш иссиқ уришига сабаб бўлади.

Тери ости ёғ қавати кўп бўлса одамда тер ажралиши қийинлашади. Демак семизлик иссиқ уришига сабаб бўлади.

Иссиқ ҳароратда автомобилга узоқ қолиб кетиш ҳам иссиқ уришига сабаб бўлиши мумкин.

Иссиқ уриши аломатлари

Бу ҳолат турли оғирликда бўлиши мумкин: енгил кўринишида бош оғриши, юрак уриши тезлашиши, нафас қисиши, кўз қорачиғи кенгайиши кузатилади; ўрта оғирликдаги турида кучайиб борувчи оғриқ, кшнгил айниши, қусиш, тери қизариши, ҳарорат кўтарилиши, ҳаракатсизлик, қисқа муддатли хушдан кетиш содир бўлиши мумкин; хушини йўқотиш, кома, тутқаноқ тутиши оғир турдаги иссиқ уришидан далолат беради. Бу вақтда психомотор қўзғалиш, кўзга бир нима кўриниши, тил тутилиши ҳам кузатилиши мумкин. Бунда тана ҳарорати 40 дан баланд бўлиб, нафас юзаки бўлиши, юрак уриши сустлашиши мумкин.

Қандай қилиб биринчи ёрдам кўрсатилади?

Болани соя жойга ўтказиб ётқизиш, елпиш;

тез ёрдам чақириш;

қайт қилганда қусуқ томоғига тиқилиб қолмаслиги учун боланинг бошини ён томонга қаратиб ушлаш;

устки кийимини ечиш;

оз-оз тузли сув ичириб туриш;

пешанаси ва энсасига нам латта қўйиш;

танасини ҳўллаб артиш;

чақалоқни нам чойшаб ёки сочиқ билан ўраш;

болани иссиқ урмаслиги учун фақат тонгда ва кун ботганда кўчага олиб чиқиш;

кўп сув бериш;

енгил кийимлар кийинтириш.

Шаҳризода ОТАБОЕВА тайёрлади

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: