Самарқанд вилоятида дарахтларни сақлашнинг оптимал вариантини топишибди. Қуйидаги суратга эътибор берсангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймаганига гувоҳ бўласиз. Шунда беихтиёр тасанно айтиб юборасиз.
Самарқандлик журналист А.Павленко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Самарқанд шаҳрининг Жомий кўчасида Ёшлар маркази олдидаги бекат қурилишида азим дарахт қандай сақлаб қолинганлиги ҳақида фотофакт эълон қилибди. Бу ҳақда ekolog.uz маълум қилди.
Балки бошқа ҳудудлардаги мутасаддилар, қурилиш компаниялари ва ободонлаштириш бўлимлари ушбу тажрибадан ўрнак олишар?