Болани ҳаётга қайтарган шифокор тақдирланди

Соғлиқни сақлаш вазири клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган Сергей Тобиасни мукофотлади.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов томонидан икки ёшли болани қутқарган 41 ёшли шифокор Сергей Владимирович Тобиас “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вазир халқимиз саломатлигини асрашда тиббиёт ходимларининг ўрни ниҳоятда муҳимлигини эътироф этган ҳолда, бунда тажрибали ҳамда ўз вазифасига масъулиятли соҳа фидойиларининг хизмати катта эканини таъкидлаган.

«Фарзандимни қутқариб қолган шифокордан жудаям миннатдорман. Ота сифатида шифокорнинг бу фидойилигини ҳеч нарсага қиёслай олмайман. Бу ҳолат мен учун ҳақиқий қаҳрамонлик. Ушбу жараёнда битта шифокор тимсолида минглаб шифокорларимизнинг эзгуликка бой фаолиятининг масъулиятини, шарафини янада чуқурроқ ҳис этдим«, – деган 2 ёшли Умар Нуриллаевнинг отаси Дилшод Раззоқов.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: