Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловни амалга ошириш мумкин.
Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.
Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.
Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:
- Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
- Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм — 4 800 000 сўм)
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб — 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони).
Контрактда ўқийдиган талабаларнинг стипендия миқдори 400 000 сўмга туширилди!
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.
Бунга қадар давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларнинг стипендияси бир-биридан фарқланмас эди. Талабалар ўзлаштирган баҳосига қараб юқори ёки паст белгиланган миқорда стипендия олишарди.
Энди янги ўқув йилидан бу тартиб ўзгаради ва контрактда ўқийдиган талабаларнинг стипендияси 400 000 сўмга туширилади.