Бу Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга камайтириши мумкин.
Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. 11 сентабр куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Молия вазирлигига президентнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
«Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида (Молия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган) қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоизгача тушириш ҳамда унинг бетарафлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, тадбиркорлик субектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚС ставкасини 5 фоизга камайтириш Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келади.
Ўхшаш хабарлар
-
Пиротехника буюмлари савдоси қонунга хилоф
-
Сунъий интеллект келажаги ва глобал интеграция
-
Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси
-
Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги старт олди
-
Turkiyaning noqonuniy migratsiya va yuzaga kelishi mumkin bo’lgan gumanitar fojeaga qarshi kurashi