Вазни 250 кг бўлган йигит бир йилда бутунлай ўзгарди

Буюк Британиянинг Мидлсбро шаҳрида истиқомат қилаётган, ўз танаси устида узоқ ишлаган Даррен Макклинток вазнини 133 килограммгача камайтиришга муваффақ бўлди.

Гарчи бу вазн ҳам кичик кўрсаткич ҳисобланмаса-да, у олдингисидан анча кам.

Лақаби Дибси бўлган фаст-фуд ишқибози ўзини эпақага келтиришга мажбур бўлган. Чунки бақалоқнинг ҳаёти жиддий хавф остида қолаётган эди.

У вазнининг деярли ярми — 120 килограммини йўқотди ва 57 минг киши орасида «Буюк шимол югуриши»да қатнашишга ҳам улгурди.

Семизлик уни муқаррар ўлимга олиб боришини англаганида Даррен ўз дўсти — профессионал мураббий Марк Ҳиндга мурожаат қилган. Устози дарҳол ташаббусни қўлга олган ва шаҳардаги барча фаст-фуд ресторанларига Дарренга хизмат кўрсатмасликни тайинлаб чиққан. Шу кундан бошлаб унга кўчада таомланиш тақиқланган.

Даррен ўз рационидан фаст-фудни йўқотгач, унинг ўрнига соғлом парҳезни қабул қилган ва машқлар билан шуғуллана бошлаган, деб ёзади Teeside Live. Берилган қурбонликлар бунга арзирди. 8 сентябрь куни Даррен «буюк шимол югуриши»да иштирок этиб, финиш маррасини 2 соату 43 дақиқада кесиб ўтган.

«Менда ҳаммаси жойида! Тўғри, оёқларим бироз оғриб турибди. Йўлда менга ёрдам беришди, фақат маънан. Мени қўллаб-қувватлашади, деб сира ўйламаган эдим. Бу кутилмаган ҳол», деган у.

Озиш учун курашиб узоқ йўл босган Даррен энди кескин озишдан сўнг осилиб қолган ортиқча териларини йўқотиш учун операцияга пул тўплай бошлаган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: