“Ўзбеккино” МА, ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга, ЭОАВМА кўмагида, 11 октабрдан 10 ноябргача VII Европа киноси фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу йилги фестиваль дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган. Очилиш маросими 11 октабрь Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-холл” биносида бўлиб ўтади. Фестиваль Тошкентда 18 октабргача давом этади. Фильмлар Нукусда – 24-26 окябрь, Урганчда – 1-3 ноябрь ва Жиззахда – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади. Фестиваль доирасида Европанинг 12 мамлакатининг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди