«Оскар»га бу йил 93 та мамлакатдан, шу жумладан 3 та илк бор қатнашаётганлар – Ўзбекистон, Гана ва Нигериядан илк бор ариза тушган.
Киноакадемиянинг тартиб-қоидаларига кўра, картина 40 дақиқалик бўлиб, АҚШ ҳудудидан ташқарида яратилган ва қаҳрамонлар суҳбати инглиз тилида эмас, бошқа тилда бўлиши талаб этилади.
Аввал бу йўналиш «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» деб аталган, аммо жорий йилдан янги ном билан атала бошлаган.
Маълумот учун: “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Оскар” мукофотига Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильмини тавсия қилган. Мазкур кинотасма XXVIII “Киношок” фестивалининг бош совринига сазовор бўлган.
Фильмда бош роллардан бирини ижро этган актриса Феруза Саидова энг яхши аёл роли учун махсус мукофотни қўлга киритди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди