Хивада сайёҳлар хавфсизлик ходимларини интернет орқали топишлари мумкин

Хива шаҳрида чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга хавфсизлик ходимлари жойлашган манзилни интернет тармоғи орқали топиб бориш имконияти яратилди.
Бундай имкониятга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг мажмуа ҳудудида жойлашган манзили, телефон рақамлари, расмий сайти ва иш вақти тўғрисидаги маълумотларни интернет тармоғининг “Google Maps” электрон хариталар тизимига киритилиши билан эришилди.
Эндиликда, Хива шаҳрига келган сайёҳлар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларини гид-таржимонлар ва маҳаллий аҳоли ёрдамисиз интернет тармоғидаги “Google Maps” электрон харитаси маълумотлари ёрдамида топишлари ва мурожаат қилишлари мумкин.
Бундан кўзланган мақсад ёрдамга муҳтож сайёҳларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатишни таъминлашдан иборат.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: