Канада кучли қор ёғиши туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Канада марказидаги Mанитоба провинциясида кучли қор туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ёмон об-ҳаво сабаб 50 мингга яқин уй электрсиз қолган.

Канаданинг марказидаги Mанитоба провинцияси ҳукумати кучли қор ёғиши сабабли фавқулодда ҳолат режимини жорий этмоқчи.

“Mен Manitoba Hydro (электроэнергия ширкати) билан гаплашдим. Улар расмий равишда фавқулодда ҳолат ўрнатилишини сўради, бу уларга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклаш учун зарур бўлган манбалар ва материалларга кириш учун қўшимча ваколатлар беради”, деди провинция бош вазири Брайан Паллистер. Шунингдек, у расмийлар компаниянинг талабини қондиришини қўшимча қилди.

Хабарга кўра, об-ҳаво ёмон бўлганлиги сабабли провинцияда 50 мингга яқин хонадон электрсиз қолди. Бундан ташқари, дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кузатилмоқда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: