Тошкентда VII Европа киноси фестивали давом этмоқда

Киносеансларга кириш бепул. Томошабинлар турли жанрлардаги «Белгияликлар қироли», «Луиза қишда», «Европа билан видолашув», «Итлар олисдан ҳурганда» каби фильмларни кўришлари мумкин.

Фото: М.Бекжонова

Тошкентда 11 октябрь куни Европа киноси фестивали тантанали равишда очилган эди. Айни пайтда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари марказий кино саройларида Европа фильмларидан бахраманд бўлмоқдалар.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Эдуард Стипрайс фестивалнинг очилиш маросимида ўз нутқини ўзбек тилидан ўқиб эшиттирди. Ўз сўзида ушбу фестивалда Европанинг 12 мамлакатида яратилган 10 та фильм намойиш этилиши, бир қатор танловларда юксак эътироф этилган ушбу кинофильмлар Европа ҳаётининг ўзига хос қирраларини акс эттиришини таъкидлади.

— Сизга умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида яратилган филмларни тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. Бугун Ўзбекистон қай даражада ўзгариб бораётгани, кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ушбу инсоний қадриятлар кенг тарғиб қилинаётгани бизни қувонтиради ”, деди Эдуард Стипрайс.

Фото: М.Бекжонова

«Ўзбеккино» Бош директори Фирдавс Aбдухолиқов ўзининг табрик нутқида таъкидлаганидек, «Ўзбеккино» бугунги кунда кинематографиянинг жаҳон тенденциялари марказида бўлишга ва европалик ҳамкорлар билан фаол ишлашга ҳаракат қилмоқда. Дунё Ўзбекистонни қайга кашф этмоқда. Бизнинг муҳим вазифаларимиздан бири нафақат Европа киносини Ўзбекистонда тарғиб қилиш, балки Европада ўзбек фильмлари орқали Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати ҳақида кенг маълумот беришдан иборат.

Тошкентда фильмлар намойиши 18 октябрга қадар, Нукусда 24-26 октябр кунлари, Урганчда 1 дан 3 ноябргача, Жиззахда 8 дан 10 ноябргача давом этади.

Фото: М.Бекжонова

10 ноябрга қадар бўлиб ўтадиган кинофестиваль доирасида Aвстрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Томошабинлар турли жанрлар ва йўналишларда яратилган «Белгияликлар қироли» комик драмаси, «Луиза қишда» анимацион фильми, «Стефан Цвейг: Европа билан видолашув», «Итлар олисдан ҳурганда» номли фильмларни, ҳатто биронта инсон роль ўйнамаган ажойиб Homo sapiens фильмини кўришлари мумкин. Киносеансларга кириш бепул.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: