75 ёшли аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

Ҳиндистонлик Прабҳа Деви исмли аёл 75 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди. У ўзининг 80 ёшли эри билан Ҳиндистоннинг Ражастан штатида яшайди. Оиланинг асраб олинган фарзанди борлигига қарамай аёл ўз фарзандини дунёга келтириш орзусидан воз кечмади  ва бунга сунъий уруғлантириш воситасида эришди. Шу тариқа у тарихдаги энг кекса оналардан бири бўлди. Бу ҳақда Sun хабар бермоқда.

Қизалоқ ҳомиладорликнинг еттинчи ойида туғилган, вазни 700 граммдан камлиги учун  шифокорлар уни кесарча усулда она қорнидан олишди.
«Ҳомиладорлик пайтида асоратлар бўлган, шунинг учун биз «кесарча кесиш» усулини  ўтказишга қарор қилдик. Биз она ва боланинг ҳаётини хавф остига қўёлмадик», дейди доя Aбҳилаша Кинкер.

Янги туғилган чақалоқ реанимация бўлимига ётқизилган. У керакли вазнга эга бўлмагунча шифокорлар назорати остида бўлади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: