Аҳмад ал-Фарғоний олимпиадаси ғолибига 22 миллион сўм берилди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фани олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Фан олимпиадасида фахрли биринчи ва иккинчи ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди.

Термиз давлат университети академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Азизбек Турсунов фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Тошкент шаҳридаги Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Сардор Бобошев 2-ўринни қўлга киритди.

Олимпиаданинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди:

– 1-ўрин учун ўқувчига – 22 300 000 сўм, ўқитувчига — 18 955 000 сўм;

– 2-ўрин учун ўқувчига – 18 955 000 сўм, ўқитувчига — 14 495 000 сўм;

– 3-ўрин учун ўқувчига — 15 610 000 сўм, ўқитувчига – 11 150 000 сўм.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: