“Ипак йўлидаги туризм” Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади

Ушбу ярмарка тақдимотлари кеча-ю кундуз давом этади.

Жорий йил 13-15 ноябрь кунлари Тошкентда “Ўзэкспомарказ”да “Ипак йўлидаги туризм” 25-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси  ўтказилиши кутилмоқда.

Тадбир “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида миллий ва халқаро даражадаги иккита павильонда ўрин олади. Биринчи павильонда республика минтақаларининг миллий маданияти ва сайёҳлик салоҳиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи стендлар бўлса, иккинчисида – халқаро транспорт компаниялари, давлат ташкилотлари, дипломатик ваколатхоналар, Ўзбекистон ва ундан ташқарида жойлашган туристик ва курорт жойлар стендлари намойиш қилинади.

Ярмарка доирасида иштирокчилар Шарқ бозори, “Ипак йўли мазаси” миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз халқаро миллий кийимлар фестивалининг тақдимоти каби тадбирлардан баҳраманд бўлишади.

Ярмарка доирасида иштирокчилар Шарқ бозори, “Ипак йўли мазаси” миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз халқаро миллий кийимлар фестивалининг тақдимоти, ҳунармандлар учун маҳорат дарслари ва маҳсулотлар кўргазмаси, Ўзбекистон ва Россия биринчи сайёҳлик форуми ва шу каби бошқа тадбирлардан баҳраманд бўлишади.

Кўргазманинг ишчи қисмида ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам хорижий мамлакатларнинг туристик йўналишларига бағишланган бир қатор тақдимотлар бўлиб ўтади. “Туризм соҳасидаги инновациялар”, “Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёз ва преференциялар” мавзуларидаги тақдимотлар, “Ўзбекистоннинг расмий йўл кўрсаткичи” мобил иловасининг тақдимотлари ва бошқалар шулар жумласидандир.

Тошкент халқаро туристик ярмаркаси – “Ипак йўлидаги туризм” – Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг туристик саноатидаги энг ёрқин, энг йирик тадбир.

Ярмарка 1995 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмада дунёнинг турли мамлакатларидан туризм соҳасидаги мутахассислар тўпланади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: