Шакарсиз лимонли сув саратонни чекинтиради

Исроиллик шифокорларнинг таъкидлашича лимон шарбати аралаштирилган қайноқ сув хавфли ўсма касаллиги ривожланишидан асрайди. Шифокорлар қуйидагиларга амал қилиш билан ҳатто ривожланиш босқичида бўлган саратон ҳужайраларига қирон келтириш мумкинлигини таъкидлайди:

— Қайноқ аммо оғиз пишмайдиган ҳароратдаги лимонли сувдан доимий равишда истеъмол қилиш саратон хасталигини четлаб ўтишга ёрдам беради. Қайноқ лимонли сувнинг фойдали таъсири совуқ лимонли сувдан кўпроқ.

— Бу ичимликни тайёрлаш учун 1 стакан қайноқ сувга 2-3 бўлак кесилган лимон шарбатини сиқинг ва уни ҳар куни ичишга одатланинг. Фақат бу ичимликка шакар қўшиш тавсия қилинмайди.

— Совуқ сувга лимон шарбати қўшиб ичсангиз унинг таркибида фақатгина С витамини мавжуд бўлади. Қайноқ сувдаги лимон шарбати таркибида полифенол моддаси мавжуд бўлиб, юқори қон босимини тушириш, ингичка қон томирлардаги тромбларни йўқ қилиш, қон айланишини яхшилаш ва юракка борувчи қон томирларда тромб ҳосил бўлишининг олдини олишга ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар:

  1. Меваларни овқатдан олдин истеъмол қилиш тавсия этилади.
  2. Ҳайз кунлари аччиқ чой ёки қаҳва ичманг.
  3. Кечки таомни жуда кеч истеъмол қилиш ва овқатдан кейин дарров ўринга чўзилиш ошқозон саратони ривожланиши хавфини оширади.
  4. Бир ҳафтада 4 донадан ортиқ тухум итеъмол қилманг.
  5. Ёғли товуқ оёқлари (окорочка) ошқозон саратони хасталиги хавфини икки марта оширади.
  6. Ўт пуфагида тош ҳосил бўлишининг олдини олиш учун ҳар куни эрталаб 1 стакан қайнатилган илиқ сув ичинг.
  7. Ухлашдан камида 3 соат олдин таом тановул қилинг.
  8. Ширин газланган ичимликлар ҳеч қандай озиқлантирувчи ҳусусиятга эга эмас. Аммо қандли диабет хасталиги ва қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.
  9. Нонни иссиқ ҳолда истеъмол қилманг.
  10. Мобил телефонингизни ёстиқ остига тиқиб ухламанг. Қувват олдирганда ўзингизга яқин бўлган жойга қўйманг.
  11. Қовуқ пешоб йўли саратонининг олдини олиш учун ҳар куни 2 литр сув ичинг.
  12. Бир кунда икки финжондан ортиқ қаҳва ичманг.
  13. Ёғли таомларни камроқ истеъмол қилинг. Ёғли таомни ошқозон ҳазм қилиши учун 5-7 соат вақт керак бўлади.
  14. Тушлик вақтидаги қисқа муддатли уйқу тетик ва бардам бўлишга ёрдам беради, шунингдек, ёшлигингизни узайтиради.
  15. Сизнинг соғлом ва бахтли бўлишингизга ёрдам бера оладиган олти маҳсулотни унутманг: банан, грейпфрут, қора нон, исмалоқ, ошқовоқ, шафтоли.
  16. Стресс саратонга йўл очади. Суткасига 8 соатдан кам ухлаш мия фаолияти зўриқишига сабаб бўлиб, стрессга мойил қилиб қўяди.

Гулшан тайёрлади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: