Талабалар самолёт чиптасини 50 фоиз арзон сотиб олишлари мумкин

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси талаба ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига 2019 йилнинг 20 декабрдан 2020 йилнинг 6 январига қадар чипта сотиб олишда чегирмалар эълон қилади.

Яъни Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятларга қишки таътилга боришни режалаштираётганлар учун республика бўйлаб қатновларининг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма амал қилади.

Чегирмалар экскурсия тарифларига эркин савдода мавжуд жойлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил кунлари 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача давом этади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: