Ҳозирда Олий ва ўрта масхус таълим вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз ота-оналари бағрига қайтариш ишлари давом этмоқда.
15 март куни 25 минг нафардан ортиқ, 16 март куни яна 37 минг нафардан ортиқ, жами 72 минг нафардан ортиқ талаба Тошкент шаҳридан ўз уйларига жўнаб кетди.
Бугун, 17 март куни тахминан 6–8 минг нафар талабани ўз уйларига кузатиш режалаштирилган. Эртага, 18 март куни самолёт ва поездларга имтиёзли чипталарни харид қилган 1,5-2 минг нафар талаба жўнаб кетиши билан вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни кузатиш ишлари якунланади.
Талабалар турар жойлари 19 мартдан тўлиқ ёпилади ва дезинфекция ишлари бошланади.
Ўхшаш хабарлар
-
Пиротехника буюмлари савдоси қонунга хилоф
-
Сунъий интеллект келажаги ва глобал интеграция
-
Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси
-
Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги старт олди
-
Turkiyaning noqonuniy migratsiya va yuzaga kelishi mumkin bo’lgan gumanitar fojeaga qarshi kurashi