Испанияда 100 ёшга кирган аёл коронавирусдан бутунлай соғайди

Юз ёшни қоралаган аёлга коронавирусдан соғайгани учун уйига жавоб берилди. Бемор Астурия вилоятининг Авилес шаҳридаги касалхонада даволанган, деб хабар берган Мухториятлар ҳамжамияти соғлиқни сақлаш департаменти.

“Бугун биз учун қувончли кун. Сан Агустин де Авилес Университети касалхонасида COVID-19 вирусига чалинган биринчи бемор тузалиб чиқди. Гап 100 ёшга кирган аёл ҳақида бормоқда.“, — дейилади соғлиқни сақлаш департаментининг Twitterда тарқатган хабарида.

2 апрелгача Испанияда коронавирусга чалиниш бўйича 110 мингта ҳолат аниқланди, улардан 10 минг бемор вафот этди. Астурия вилоятида коронавирусни юқтириб олганлар 1,4 мингга етган, қурбонлар сони 69 кишини ташкил этди, дейилади мазкур хабарда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: