Коронавирус сабабли ичимлик сувида хлор миқдори оширилдими?

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов карантин даврида аҳоли хонадонлари, тиббиёт муассасалари, айниқса, карантин объектларига узлуксиз тоза ичимлик сув етказиб берилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

– Карантин шароитида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилган, – дейди А.Аҳмедов. – Ҳозирда юртимиз бўйича ичимлик сув таъминти корхоналарида, жумладан, сув олиш иншоотлари, сувни зарарсизлантириш объектлари ва сув сифатини назорат қилиш лабораторияларида 12 минг нафарга яқин ходим тун-у, кун меҳнат қилмоқда.

Сув таъминоти қорхоналари аҳолини эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркибида зарарсиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирда сув таъминоти корхоналари бир кеча кундузда аҳолига 4 миллион метр куб сув етказиб бермоқда ҳамда 2,5 миллион метр куб оқова сувни чиқариб ташланмоқда. Юзага келган узилишлар фақат авария ҳолатларини бартараф этиш билан боғлиқ.

Республикамиз ҳудудида марказлашган ичимлик сув манбаси мавжуд бўлмаган бир минг етти юздан ортиқолис аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 минга яқин махсус техника ичимлик суви ташиб бермоқда.

Ичимлик сув хавфсизлигини таъминлаш учун 11 мингдан ортиқ сув олиш ва сув тақсимлаш иншоатида зарарсизлантириш ускуналари ўрнатилган. Улар орқали хлор ёки ультрофиолет нурлари билан ичимлик суви зарарсизлантирилмоқда.

Ичимлик сувини сув иншоотларидан тармоқларга тарқатишдан олдин сувларни зарарсизлантириш учун 1 литр сувда 0,3-0,5 миллиграмм хлор миқдори бўлиши махсус ускуналар ёрдамида таъминланмоқда. Ушбу мақсадларда бир кунда 1,8 тонна хлор ишлатилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини худудий ташкилотларини рухсати билан очиқ сув хавзаларидан олинган ичимлик сувлар учун 1 литр сувда бу кўрсатгич 0,7 миллграммгача оширилган. Сув таъминоти корхоналарининг марказий лабораториялари ичимлик сувларни сифатини назорат қилиш бўйича санитария-эпидемиология идоралари билан келишилган холда ичимлик суви намуналари олинадиган 196 мингта назорат шахобчаси ташкил этилган.

Ушбу лабораторияларда сув стандарт бўйича 45 микробиологик, ва кимёвий кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилинмоқда.​

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: