Тошкентдаги Ғалаба боғида ҳарбий самолётлар ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудида қурилаётган «Ғалаба боғи»да бир қатор ҳарбий техникалар ва самолётлар ўрнатилмоқда. Боғда ўрнатилган ҳарбий самолётларнинг суратларини Telegram’даги «AviaSpotter» канали тақдим этди.

Қайд этилишича, суратларда ҳужум қилувчи «Су-25», қирувчи-бомбардимончи «Су-17» ва бошқа самолётлар акс этган. Аввал Тошкентдаги Чкалов номидаги собиқ авиация заводида ўрнатилган «Ли-2» самолёти ҳам реставрация қилинган ва мазкур хиёбонга олиб келинган.

Шунингдек, хиёбондан ҳужум қилувчи «Ил-2», қирувчи «Ла-5», ўқув машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган «Як-50» самолётлари ҳам жой олган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: