Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун ўзига хос «хавфсизлик ёстиқчаси»га айланадиган «Ўзбекистон — хавфсиз саёҳат кафолатланган» (Uzbekistan/Safe travel guaranteed) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилади.
Агар чет эллик сайёҳ коронавирус инфекциясини юқтириб олса, унга 3000 доллар миқдорида компенсация пули берилади.
Маълум қилинишича, ушбу амалиёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилади.
Таъкидланишича, туроператор томонидан карантин даврида чет эллик туристларга хизмат кўрсатиш фақат «Ўзбекистон — хавфсиз саёҳат кафолатланган» реестрига киритилган объектларда амалга оширилиши мумкин.
Туристик ҳудудларнинг маъмурий кенгашини бошқариш ҳукумат раҳбарига юклатилади.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди