Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар сони 1 миллиондан ошди

АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан СЕОА директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берилди.

Ботиржон Қурбонов 22 июнь соат 12:00 ҳолатига кўра касалликдан даволанаётган 1962 нафар беморнинг ҳолатига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, даволанаётган беморларнинг касаллик даражасига кўра ҳолати:

  • 3 нафари — ўта оғир;
  • 15 нафари — оғир;
  • 125 нафари — ўрта оғир;
  • 1819 нафари — қониқарли ҳолатда.

68 нафарида пневмония аниқланган.

22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 43 кишида касаллик аниқланиб, 7 нафар бемор соғайди. Ҳозирда шифохоналардаги беморлар сони 1998 нафарни ташкил этмоқда.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 540 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Жумладан,

  • уй шароитида — 36 655 нафар фуқаро;
  • стационар шароитда — 22 885 нафар фуқаро карантинга олинган.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 600 та, эпид мавсум давомида 1 038 575 та тест синови ўтказилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: