Онасининг мурдасини 10 йил музлаткичда сақлаган япониялик аёл қўлга олинди

Айтишича у 10 йил олдин онасини ўлик ҳолда топган ва квартирани қўлдан чиқармаслик мақсадида унинг жасадини музлаткичдан сақлаб келган.

Японияда яшовчи аёл онасининг жасадини ўн йил давомида музлатгичда сақлаб келган -деб ёзмоқда Яндекс.

Бу аёлнинг исми Юми Ешино бўлиб, у ўз қилмишини изоҳлаб берди. Айтишича у 10 йил олдин онасини ўлик ҳолда топган ва квартира онасиники бўлгани учун уйни қўлдан чиқармаслик мақсадида унинг жасадини музлаткичдан сақлаб келган. Чунки унда ушбу хонадоннинг ҳужжатлари бўлмаган.

Полиция аёл мурдасидан жиноят изларини топмаган. Аммо махсус органлар ва маҳаллий ҳукумат ҳали ҳам ўлим сабабини аниқлашга қийналмоқда.

Мурдани уйни тозаловчи ишчи топгани айтилмоқда. Бу вақтда марҳумнинг қизи уй тўловларини амалга оширмагани учун мазкур уйдан кўчирилган бўлган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: