Вакцина олгандан сўнг оёқ томирларим бўртиб чиқди…

«Ёшим 67 да, вакцина олдим 2 ҳафтадан сўнг оёқларимда қон томирлар бўртиб оғришни бошлади, мени қоним олдиндан ўзи қуюқ, бу вакцина сабабли бўлдими?»

Вакцинация жараёнида аҳоли орасида мутахассисларга саволлар кўпаймоқда. Бу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара УБАЙДУЛЛАЕВА жавоб берди.

Бу ҳолат вакцина билан боғлиқ ёки йўқлигини эпидемиологик кузатувдан сўнг хулоса қилиш мумкин бўлади.

Сизда кузатилган ҳолат қон қуюлиш кўрсаткичингиз билан боғлиқдир, сабаби вакцина билан боғлиқ ножўя таъсирлар эмлангандан сўнгги 3 кун ёки узоги 7 кундан сўнг намоён бўлиши дунё олимлари томонидан айтилмоқда, бизни Республикамизда ҳам вакцинага боғлиқ реакциялар кўп учрамасада биринчи 3 кунликда кузатилмоқда холос.

Шуни унутмайлик, 40 ёшдан катталарнинг барчасида қон қуюлиши кучаяди, шунинг учун ЎзР ССВ томонидан барча 40 ёшдан катта аҳолини қон қуюлишидан келиб чиқадиган касалликлар ва уларни профилактикаси мақсадида йилда 1 марта шифокор назоратида тўлиқ текширувлардан ўтказиш ҳамда қонни суюлтирувчи воситалар шифокор тавсиясига кўра қабул қилиниши кераклиги белгиланган.

Қони қуюқ бўлган одамлар — шифокор назоратида бўлмасалар ва қон суюлтирувчи дори воситаларни қабул қилмасалар;

— кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқликлар ичилмаса;

— мева сабзавотларни кам истеъмол қилинса;

— харакатингиз кам бўлса, бу вакцинага боғлиқ бўлмаган ҳолатда пайдо бўлган аломатлардир.

Яъни, юқорида санаб ўтганларга риоя қилмаган одамларда вакцина олмасаларда оёқларида оғриқ ва томирларни бўртиши кузатилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: