Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига профессор Раймонд Жозеф Хоффман тайинланди.
Жаноб Р.Ж.Ҳоффман — маданий туризм ва мерос, шунингдек, диншунослик соҳасида юқори тажрибага эга бўлган салоҳиятли мутахассис. У АҚШнинг «Ҳарвард», Буюк Британиянинг «Оксфорд», Германиянинг «Ҳеиделберг» университетларида таҳсил олиб, МТС магистри, тарих ва археология фанлари бўйича докторлик даражасига эга бўлган.
Шу билан бирга, Р.Ж.Ҳоффман Буюк Британиядаги «Кембриж» ва АҚШънинг «Корнелл» каби дунёнинг етакчи университетларида илмий ишлар бўйича бошқарув лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Ҳоффман Осиё жамияти (УНEСКО) томонидан ҳомийлик қилинган «Религионс оф тҳе Силк Роад. А Ҳисторй оф Cултурал Интерчанге фром тҳе Деатҳ оф Алехандер то тҳе Исламиc Ренаиссанcэ» тадқиқот лойиҳаларида «Оксфорд» университети нашриётида бош муҳаррирлик қилган. Унинг муаллифлиги остида — 9 та ва муҳаррирлигида — 7 та монография ҳамда 273 та илмий, энциклопедик мақола ва шарҳлар чоп этилган.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди
