Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университетининг Тошкент филиали томонидан талаба ва абитуриентлар учрашуви ўтказилди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети (TOBB ETÜ) Тошкентдаги филиалининг фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда иқтисодиётда электрон тижорат, қолаверса соҳада хорижий тил ва математикани биргаликда пухта ўрганган мутахассисларни етиштиришнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали ректори А.Икрамов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазир ўринбосари С.Бузрукхонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Омонов иштирок этди.

Давра суҳбат аввалида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали ректори А.Икрамов ёшларга халқаро меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган, замонавий билимларга эга юқори малакали мутахассис бўлиб етишиш имкони яратилаётгани ҳақида гапирди.

Учрашув жараёнида Туркиянинг Иқтисодиёт ва Технологиялар Университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида кадрларни тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Тошкент шаҳрида Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети филиалида дуал таълим, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда дарслар инглиз тилида амалга оширилиши бўйича давра суҳбати олиб борилди. Учрашувда абитуриент ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутасадди раҳбарлардан жавоблар олдилар.

Маълумот учун: Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети 2002 йилда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси томонидан ташкил этилган бўлиб, «Ёш университетлар: мингйиллик университетлари» рейтингида 32 ўринни эгаллаган.

Университет фаолиятининг ўзига хослиги ўқув режаларининг ДУАЛ таълимга асосланган уч семесртлик ўқув жараёни ҳисобланиб, таълим олувчиларга назарий билимлар билан бир қаторда амалий кўникмалар шаклланиши мувозанатлаштирилган. Университетнинг ушбу хусусияти унинг Туркия таълим тизимида алоҳида ўрин тутишини таъминлаган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: