Шавкат Мирзиёев 16 июль куни Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, учрашувда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Минтақа кун тартиби, шу жумладан, Aфғонистондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилган. Ушбу мамлакатда мустаҳкам тинчликка эришиш ва унинг иқтисодиётини тиклаш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим экани таъкидланган.
Шунингдек, учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон–Туркия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат етакчиларининг мунтазам мулоқоти дўстлик ва стратегик шериклик ришталарини мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани айтилди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди