«Uzbekistan Airways» авиачипталар брон қилиш ва сотишни маълум муддатга тўхтатади

«Uzbekistan Airways» авиачипталарни брон қилиш ва сотиш хизматини маълум муддатга тўхтатади

ЖАМИЯТ 25.10.2021, 13:12

«Uzbekistan Airways» авиачипталарни брон қилиш ва сотиш хизматини маълум муддатга тўхтатади

Бронлаш ва сотиш тизимини модернизация қилиш бўйича техник ишлар олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда «Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, «Uzbekistan Airways» АЖ да авиачипталарни брон қилиш ва сотиш тизими провайдерининг ўзгариши бўйича техник ишлар олиб борилиши сабабли 3 ноябрь 18:00 дан 4 ноябрь 06:00 гача (Тошкент вақти билан), авиачипталарни брон қилиш, сотиш ва авиакомпаниянинг қўшимча хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Режалаштирилган техник ишлар авиакомпаниянинг ички ва ташқи сотув тизимига ҳам таъсир қилади, дейилган хабарда.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: