Ўзбекистондан Истанбулга икки томонлама авиақатновларда 30 ноябргача кўпроқ багаж олиб ўтишингиз мумкин

11 ноябрдан 30 ноябргача бепул багаж ташиш учун махсус акция ўтказилади.

«Uzbekistan Airways» Ўзбекистондан Истанбулга икки томонлама авиақатновлар учун жорий йилнинг 11 ноябрдан 30 ноябргача бепул багаж ташиш учун махсус акция ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

2021 йил 30 ноябргача бўлган авиақатновларда багаж, чиптада кўрсатилган меъёрдан қатъий назар ҳеч қандай қўшимча тўловсиз қабул қилинади:

• Тошкентдан Истанбулгача ва ортга эконом классда 40 кг гача, бизнес-классда эса 50 кг гача бепул багаж;

• Урганч ёки Фарғонадан Истанбулгача ва ортга эконом классда 35 кг гача бепул багаж олиб учиш мумкин.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: