Индонезияда «Ўзбекистонга саёҳат» номли фотокўргазма ташкил этилади

Жорий йилнинг 7-17 феврал кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” музейида “Ўзбекистонга саёҳат” номли фото кўргазма ташкил этилади. 

Фото кўргазма доирасида “Ўзбекистон уламолар юрти” номли конференция ҳам бўлиб ўтади.
Фото кўргазмада ўтган йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган индонезиялик сайёҳлар олган фотосуратлар орасидан сараланган 100 та фотосурат намойиш этилади. Кўргазмада универститет профессорлари, талабалар ва сайёҳларнинг шахсий фото архивидаги расмларни ҳам учратиш мумкин. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Индонезияда кенг тарғиб этиш, икки давлат ўртасида сайёҳлик йўналишида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, туризм соҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш ва Ўзбекистонни дунёдаги зиёрат туризми марказларидан бири сифатида намоён этишдан иборатдир.
Эслатиб ўтамиз, фото кўргазмада намойиш этиладиган фотосуратлар www.visituzbekistan.id сайти орқали ҳам эълон қилинади.
Тадбир Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси, Индонезиядаги Ўзбекистон туризм элчиси профессор Эко Шри Маргианти ҳамда ушбу мамлакатдаги “Истиқлол” музейи маъмурияти билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Фото кўргазмага ташриф буюрувчиларга жорий йилнинг 21-23-феврал кунлари Бухорода бўлиб ўтадиган Зиёрат-туризми бўйича биринчи халқаро форум ҳақида кенг маълумот бериш ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун: юртимизга келувчи сайёҳларни янада қизиқтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  томонидан хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўзаро  яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Ушбу ҳамкорлик доирасида шу кунгача чет давлатларнинг интернет ва матбуот нашрларига юртимизнинг туризм янгиликлари ҳақида қизиқарли ва сифатли маълумотлар етказиб бериш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Юртимиздаги ОАВ ларнинг ахборот тарқатиш борасидаги тезкорлиги ва фаоллиги ҳам Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: