Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва қардош мамлакатлар раҳбарлари иштирок этишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари тантанали равишда кўтарилди.

Тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳим экангини таъкидлади ҳамда ушбу котибият ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бундан буён ҳам муҳим ўрин тутишига умид билдирди.

Туркий кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди