Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди

Пойтахтимизнинг Янги ҳаёт тумани Шоликор кўчасида жойлашган МЧЖ “BINOKOR PREGAST TECHNOLOGIES” уйсозлик комбинати худудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғинни ўчириш бўйича ўқув- амалий машғулотлар ўтказилди. Бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Аъло даражадаги жисмоний тайёргарлик, тезкор реакция, экстремал шароитда тўғри қарор қабул қилиш каби жиҳатларнинг барчаси қутқарувчиларнинг касбий фаолияти жараёнида ва албатта, машғулотлар жараёнида шаклланади. Машғулот давомида ўт ўчирувчилар шартли равишда ёнғинни ўчириш учун тактик ҳаракатларни амалга оширдилар: ишлаб чиқариш объекти барқарор фаолият юритишини таъминлаш, инсонлар ҳаёти ва фаолиятини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича ўқув-амалий машғулотларини ўтказилди.

Анжумандан кўзланган мақсад республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқариш соҳасидаги долзарб муаммолар юзасидан муҳокама ўтказиш, маҳаллийлаштириш дастури асосида замонавий, ёнғинга чидамли қурилиш материаллари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш ташкил қилиш, меҳнат муҳофазаси, жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилди. Шунингдек саноат санитарияси муаммолари, хавфсизлик техникаси, электр хавфсизлиги ва ёнғинга қарши кураш масалалари кўриб чиқилиб, уларнинг энг мақбул ечимларини топиш борасида тушунча берилди.

Тадбирда қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқаришда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда импорт улушини камайтириш, ички бозорнинг талаб-эҳтиёжини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгусида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бир қаторда меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Адҳам СОЛИЕВ, “ДСК БИНОКОР” МЧЖ ўқув-амалий

 комбинати директори 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: