Турк ошхонасининг машҳур шўрвалари

Туркияда шўрвалар қадимдан инсонларнинг чарчоқларини кетказадиган ва жисмоний кучларини янгилайдиган таом сифатида тақдим этилган ва истеъмол қилинган.

Шўрва нисбатан арзон ва тўйимли таомдир. Шу сабабли, тарихга назар ташлайдиган бўлсак бу таом, турк жамиятининг барча қатламлари томонидан севиб таннавул қилинган. Мисол тариқасида, Усмонийлар даврида шўрва камбағал аҳолининг дастурхонидан тортиб, султонларнинг шоҳона таомномасидан ҳам алоҳида ўрин эгаллаган.

Фақат Усмонийлар даврида эмас, балки шўрва ҳамиша турк ошхонасининг асосий таомларидан бири бўлиб, таом маданиятида ҳал қилувчи омил бўлиб келган. Турк ошхонасининг энг нафис жихатларини ўзида жам қилган шўрваларнинг ҳар бири ўзига хос таъм ва лаззати билан бирга, хилма-хиллиги билан ҳам шуҳрат қозонган.

Бугунги турк ошхонасида нонуштада ҳам шўрва тортиқ қилиниши урфга кирган. Ғарб ошхонасида шўрвалар иштаҳа очувчи бошланғич таом сифатида истеъмол қилинса, турк дастурхонида асосий таом сифатида танаввул қилинади. Бундай шўрвасевар халқ таомномасида турли-туман шўрва турларининг мавжуд бўлиши ҳам табиий ҳол албатта.

Турк ошхонасида шўрва турлари

Анъанавий турк ошхонасида шўрва таркибига назар ташласак, донли ва унли шўрвалар, дуккакли шўрвалар, денгиз маҳсулотлари солиб пишириладиган шўрвалар,

гўштли ва товуқ гўштли шўрвалар, қатиқ ва сутли шўрвалар, сабзавотли шўрвалар деб таснифланиши мумкин.

Туркиянинг қайси ҳудудида қандай маҳсулотлар кўп бўлса, ўша ҳудудда тайёрланган шўрвалар ҳам аксарият ҳолатда, ўша маҳсулотлардан тайёрланади.

Пишириш усулига кўра шўрва турлари: қайла шўрвалар, донли шўрвалар ва масаллиқларни эзиб тайёрланадиган шўрвалардир. Ушбу учта пишириш техникаси биргаликда қўлланиладиган шўрвалар ҳам тайёрланиши мумкин.

Шўрвани дастурхонга тортиш ва хизмат кўрсатиш

Шўрва устига қиздирилган ёғ ҳам қуйилиши мумкин. Баъзан шўрвага қуритилган нон бўлаклари қўшилади. Шўрва кўпинча ялпиз, қора мурч, чили қалампири ва ҳоказо зираворлар билан истеъмол қилинади. Қиш ойларида иссиқ шўрваларга бўлган талаб ҳам бир мунча ошади.

Маълумот учун турк ошхонасининг машҳур шўрвалари: эзогелин шўрваси, ясмиқ шўрваси, тарҳана шўрваси, арпа шаҳрия шўрваси, айрон оши шўрваси, помидор шўрваси ва бошқалар.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: