Истанбул – икки қитъани боғловчи шаҳар

Бир томондан Осиёга, иккинчи томондан эса Европага чўзилган Истанбул икки қитъани боғлаб турувчи дунёдаги ягона шаҳардир. Шаҳарнинг юраги бўлган Қора денгиз, Мармара денгизи ва Кўрфазга Босфор бўғози орқали сув ўтади.

Истанбул стратегик жойлашуви ва мафтункор табиати билан ўзига жалб қилади. 1500 йилдан ортиқ вақт давомида у учта империянинг: Рим, Византия ва Усмоний империяларининг пойтахти бўлган. У ўзининг аҳамиятига кўра улуғвор обидалар билан безатилган ва турли маданиятлар, миллатлар ва динларни оз ичига олган метрополга айланди. Бу маданиятлар, миллатлар ва динлар Истанбулнинг мозаикасини ташкил этади.

         Улуғвор хазиналар

1500 йиллик императорлик пойтахти бўлган Истанбул ўзининг ўтмишдаги улуғворлигини акс эттирувчи меъморий ёдгорликларига бойдир.

Шаҳарнинг ҳар қадамида Рим, Византия ва Усмоний саройлари, масжидлар, черковлар, монастирлар, ёдгорликлар, деворлар ва харобаларга дуч келишингиз  мумкин. Ибодатхоналар, ҳокимият, савдо ва кўнгилочар масканларга эга эски шаҳар маркази фуқаролари ўз маданияти ва турмуш тарзини сақлаган, давлат хавфсизлиги билан таъминланган жой эди.

Истанбулнинг энг ажойиб ёдгорликлари шарқда ва жанубда Мармара денгизи, шимолда Кўрфаз ва ғарбда шаҳар деворлари билан ўралган учбурчак қуруқликдаги ҳудуд. Истанбулнинг тарихий манзиллари сифатида танилган ушбу ҳудуд 1985 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва бугунги кунгача ўз тарихи ва аҳамияти билан ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Султон Аҳмад майдони тарихий ярим оролнинг юраги бўлиб, унинг яқинида Византия ва Усмоний меъморчилигининг энг кўзга кўринган намуналарини кўришингиз мумкин.

         Буюкада ороли

Буюкада Истанбулдаги оролларнинг энг каттаси. Бу ерда сиз қарағай дарахтлари орасида электр машинада сайр қилишингиз ёки орол атрофидаги соҳилда денгизни томоша қилиб, дам олишингиз мумкин.

Кинали, Седеф, Бургаз ва Ҳейбелиадалар ҳам шу каби машҳур ороллар жумласидандир.

Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: